Британияликлар мусулмон оиласидаги даҳшатлар ҳақида уйдирма тўқиган газетани тавбасига таянтирдилар

Британияликлар мусулмон оиласидаги даҳшатлар ҳақида уйдирма тўқиган газетани тавбасига таянтирдилар

Буюк Британияда келиб чиқиши насроний бўлган 5 яшар қизалоқнинг мусулмон оиласига тушиб қолиб бошдан кечирганлари ҳақидаги Times газетасида чоп этилган мақола устидан назорат органларига 178 та арзнома келиб тушган.

Матбуотдаги стандартлар бўйича мустақил ташкилот (IPSO)нинг хабар беришича,арзларнинг катта қисми таҳририят сиёсати кодексининг уч пунктига тааллуқли– маълумотларнинг аниқлиги, махфийлиги ва дискриминация.

Ўтган душанба куни эълон қилинган ушбу мақолада мусулмон васийлар насроний қизалоққа чўчқа гўшти бермаганлари ҳамда араб тилини ўрганишга мажбур қилганлари ҳақида ўта салбий оҳангда ҳикоя қилинганди. Бундан ташқари, мақолада васийлар инглиз тилини билишмайди деган ёлғон маълумот ҳам берилганди.

The Mail газетаси ҳам 14 та шикоят олган, у Times  нинг мақоласини қайта босиб, илова сифатида ниқобли аёл суратини ҳам берганди, дея хабар қилади Press Gazette.

Мақолани расмий шахслар қоралаб чиқдилар. Жумладан, Лондон шаҳри яқинидаги шаҳарча мэри Жон Биггз мутбуотни шов-шув учун нотўғри маълумот  тарқатганликда айблади.

Юқорига