Мусулмонлар «Ирма» тўфони қурбонларига ақл бовар қилмас даражада ёрдам берганлар»нинг рўйхатини бошқармоқдалар

Мусулмонлар «Ирма» тўфони қурбонларига ақл бовар қилмас даражада ёрдам берганлар»нинг рўйхатини бошқармоқдалар

Америкалик мусулмонлар яна мамлакатнинг етакчи нашрлари саҳифаларини эгалладилар. Бу сафар исломофобия қурбонлари сифатида эмас, ўз журъати билан истисносиз ҳаммани лол қолдирган қаҳрамонлар сифатида.

Independent нашри “Ирма” тўфонидан жабр кўрганларга берилган энг юқори даражадаги ёрдамлар рўйхатини тузди. Унда биринчи ўринни АҚШлик мусулмон денгиз пиёдалари ташкилоти бўлган Muslim Marine лик мусулмонлар эгаллашди. Нашрнинг ёзишича, мусулмонлар кучли тўфондан жабр кўрганларга биринчи бўлиб ёрдам қўлини чўзиш учун Орландога автомобилда узоқ йўл босиб келдилар. Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрь куни АҚШнинг Флорида штатида энг кучли “Ирма” тўфони содир бўлди. Штат аҳолисининг бир қисми эвакуация қилинди. Флоридадаги 6 миллионга яқин уй электр энергиясисиз қолди. Табиий офатдан кўрилган моддий зарарларни ҳали ҳисоблаб чиқиш керак.

Юқорига