Сингапурда илк бор мусулмон аёл президент бўлди

Сингапурда илк бор мусулмон аёл президент бўлди

Сингапур тарихида илк бор мусулмон аёл мамлакат президенти бўлди. Президентлик лавозимига келиб чиқиши малай миллатига мансуб мусулмон аёл Ҳалима Ёқуб даъвогарлик қилганди.

Straits Times нашрининг хабар беришича, аввал сиёсатчи аёл Сингапур парламентини бошқарган. Таъкидлаш жоиз, бу лавозимга у бир овоздан сайланганди. Сингапурда этник озчилик бўлган малай миллатига мансуб Ҳалима Ёқуб бутун мамлакатда жуда машҳур. Парламент спикери бўлгунига қадар у Касаба уюшмалари Миллий конгресси бош котибининг коммунал ривожланиш, ёшлар ва спорт масалалари бўйича ўринбосари эди. 2003 йилда у “Йил аёли” дея эътироф этилган.

 

Юқорига