Оиласини узоқ айрилиқдан сўнг топган суриялик қочқин жаҳон ОАВсини таъсирлантирди

Оиласини узоқ айрилиқдан сўнг топган суриялик қочқин жаҳон ОАВсини таъсирлантирди

Уруш туфайли айрилган ва кечагина Кипрда топишган эр-хотин ҳамда фарзандлар тасвирланган суратлар жаҳон оммавий ахборот воситаларини айланиб чиқди.

Кадрларда бахтиёр ота қочқинлар маркази тўсиғининг арқони орасидан узатилиб турган кичкина ўғилларининг қўлларини ўпаётгани акс эттирилганди.

Аммар Хаммашо оиласи Ўрта Ер денгизининг шимоли-ғарбий қирғоғига ноқонуний тарзда келиб қолган 300 дан ортиқ қочқинлар билан бирга эди.

Она юртидаги урушдан қочиб кетаркан одамлар контрабандачиларга киши бошига ўртача 2 минг доллардан тўлаб қайиқларда сузиб келганлар.

Daily Mail  газетасига интервью чоғи Хаммашо аёли ва тўрт фарзандини кўрганда чексиз бахт ҳиссини туйганини айтди.

Нашрнинг қайд этишича, Аммар бир йил аввал бомбалаш натижасида уйи вайрон бўлгач, Кипрга Идлибдан етиб келганди.

Полициянинг маълумотларига кўра, 9 сентябрь куни Кипрга қочқинларнинг энг катта – 202 кишидан иборат гуруҳи келди, уларнинг ярми аёллар ва болалардир. Кўпчилик Кипрдаги қариндошлари билан қолишга қарор қилди, қолганлар эса Германия ва скандинав мамлакатлари томон сафарни давом эттиришди.

 

Юқорига