Мянмада роҳинжа мусулмонлари тақдирига қизиққан россияликларни қурол билан қарши олишди

Мянмада роҳинжа мусулмонлари тақдирига қизиққан россияликларни қурол билан қарши олишди

Россилик журналист Орхон Жамол ва блогер Расул Тавдиряков пайшанба куни Мянма давлат раҳбари Аун Сан Су Жининг давлат маслаҳатчиси билан учрашиш учун унинг бош қароргоҳига боришди, улар Ракхайн (Аракон) штатидаги роҳинжа мусулмонлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилмоқчи эдилар.

IslamNews ахборот агентлигига Расул Тавдиряковнинг ҳикоя қилишича, улар ўзларини россиялик жамоатчи фаоллар сифатида таништирганларидан ва роҳинжалар ҳақида бир нечта саволлар берганларидан сўнг, амалдорлар уларнинг Мянмага ташрифи сабаби билан қизиқдилар. Бундан ташқари, маъмурият ходимлари россияликларни қароргоҳга олиб келган таксичини ҳам сўроққа тутганлар, кейин хорижликлар келиб тушган меҳмонхонага ҳам қўнғироқ қилганлар. Шундан сўнг улар роҳинжа мусулмонлари муаммоси ҳақида биринчи марта эшитиб турганликларини айтганлар ва вазиятни ўрганишга ваъда берганалар.
Россияликлар қароргоҳда бўлган чоғлари уларни автоматли соқчи мудом кузатиб юрганига эътибор қаратганлар. Тавдиряков куни кеча уни ва Жамолни Мянма пойтахти маркази бўйлаб сайр қилаётганларида маҳаллий аҳоли вакиллари ушлаб олганини айтди. Орадан беш дақиқа ўтиб уларнинг олдига фуқаро кийимидаги кимсалар келиб, ўзларини яқин орада жойлашган бозор қўриқчиси ва полициячи деб таништирганлар. Улар россияликларга ташрифи мақсадини сўраб бир нечта саволлар берганлар. Шу орада «қўриқчилар»дан бири бундай текширувга сабаб россияликлардан бирининг кийимида акс эттирилган ярим ой тасвири бўлганини, шу сабабли ўткинчилар уларни террорчи деб ўйлаганликларини айтган.

Юқорига