Роҳинжа қочқин аёл: «Боламни кўз олдимда оловга ташлашди»

Роҳинжа қочқин аёл: «Боламни кўз олдимда оловга ташлашди»

Кутупалонгдаги (Бангладешдаги энг йирик қочқинлар лагерларидан бири) чодирда ерда ўтирганча ёш муслима Ражума ўтган ой бошидан кечирган даҳшатларини кўзида ёш билан ҳикоя қилиб беради. 

Ражуманинг сўзларига кўра, кунлардан бирида Ракхайн штатидаги унинг она қишлоғи Тула Тулига ҳарбийлар келишди. «Болам қўлимда эди, аскарлардан бири мени уриб юборди. Ўғилчам қўлимдан тушиб кетди. Орадан бир неча сония ўтиб уни ҳам уришаётганини эшитдим», – дейди Ражума Al Jazeera га. Содиқ бир ярим ёшли қувноққина бола эди. Аммо ҳужум қилганлар уни аяб ўтиришмади – онасининг кўзи олдида тириклайин оловга отишди. «Ичимдан ёниб кетаётгандекман», – дод соларди шўрлик аёл. Боласидан ташқари яна унинг онаси, сингиллари ва кичик укасини ҳам ўлдиришган.

Юқорига