Ҳижобда юриш машаққати

Ҳижобда юриш машаққати

Бир телелойиҳа учун 44 ёшли Кэти Фриман бир ҳафта давомида ҳижоб ўраб Манчестернинг мусулмонлар жамоатида муслима аёл ролида яшашга рози бўлди.

Бу тажриба учун Кэти қиёфасини ўзгартирди – териси рангини қорайтирди, қалбаки бурун ёпиштириб олди ва ҳижоб кийди, деб хабар беради IslamNews сайти The Sun га таяниб. Кэтининг сўзларига кўра, унга грим суртиб, кийинтирганларидан сўнг уйига йўл олди ва йўл-йўлакан исломофоб луқмаларга дуч келди. «Мен шундай ўлкада яшаётганимдан уялиб кетдим. Ғазабландим, ичимда нимадир ёна бошлади. Шунингдек, ўзимни камситилган ҳис қилдим, гарчи бирон ёмон иш қилмаган бўлсам-да».

Юқорига