ОАВ Facebook ва Google нинг мусулмонларга қарши катта рол ўйнаётганидан хабар топди

ОАВ Facebook ва Google нинг мусулмонларга қарши катта рол ўйнаётганидан хабар топди

АҚШ президентлигига сайлов арафасида Facebook ва Google ходимлари «Хавфсиз Америка» ҳамжамиятига мусулмонларга қарши рекламаларни тарқатишда ёрдам берган, деб хабар тарқатди Bloomberg компаниялар ичидаги ўз манбалрига таянган ҳолда.

Реклама роликларидан бирида Францияга боришга чақирилади ва у ерда Триумфал тоқи олдида «жиҳодчилар» байрам нишонлаётгани ҳамда мактабларда ўқувчилар ИШИД байроғига ўхшаш байроқларни ушлаб тургани тасвирланган. «Шариат қонунларига кўра сиз бу қоидаларга риоя қиларкансиз, «Ислом давлати» тақдим этаётган барча нарсалардан лаззатланишингиз мумкин» деган овоз янграйди кадр ортидан. Видео «Янги маданиятни синаб кўринг» еб ёзилган самолёт тасвири билан тугайди. «Биз хавсизмизми?» деб номланган яна бир реклама ролигида АҚШда теракт содир этган мусулмонларнинг оқ-қора тасвири акс этган, деб хабар беради РБК.
Агенликнинг аниқлашича, Facebook ва Googleнинг сиёсий гуруҳлар билан мунтазам ишлайдиган ходимлари «Хавфсиз Америка»га ҳам хизмат кўрсатишган. Жумладан улар мақсад тутилган аудиторияга реклама тезроқ ва кўпроқ етиб боришини техник жиҳатдан таъминлаб берганлар. Американинг Harris Media реклама агентлигида «Хавфсиз Америка» шу йўл билан одамларни қўрқитишга ҳаракат қилган деб ҳисоблайдилар. Bloomberg манбасининг айтишича, Facebook ва Google ходимлари 2016 йилнинг июнь ойида «Хавфсиз Америка» ва Harris Media вакиллари билан учрашишган ва у компанияларнинг рекламаларини тарқатиш масаласини муҳокама қилганлар. Бу рекламалар учун «Хавфсиз Америка» миллионлаб доллар сарфлаган.
«Хавфсиз Амерка» ҳамжамияти 2011 йилда ташкил этилган ва 11 сентябрь тераклари содир этилган Манхэттен яқинида масжид қурилишига қарши бўлган инсонларни бирлаштирган.

Юқорига