ФҚБ масжиддаги теракт борасида қидирув натижаларини эълон қилмаяпти – нега?

ФҚБ масжиддаги теракт борасида қидирув натижаларини эълон қилмаяпти – нега?

Американинг Миннесота штати Блумингтон шаҳри Ислом маркази раҳбарияти хавотирда ва шаҳарнинг чет ҳудудидаги масжидда портлаш содир бўлиб бинонинг бир қисмини бузганидан 2 ой ўтиб адолат талаб қилмоқда.

Дорул-Фаруқ ислом марказига августда амалга оширилган ҳужум штатда ва ундан ташқарида катта шов-шувларга сабаб бўлди. Яхшики, ўшанда ҳеч ким зарар кўрмади, аммо штат губернатори Майк Дэйтон ҳодисани «терроризм ҳуружи» деб баҳолади.
Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) портлаш қўлбола мослама ёрдамида амалга оширилганини аниқлади, аммо ундан кейинги қидирув натижалари мусулмонлар учун номаълум бўлиб қолди. На гумонланувчилар номи айтилди, на бирон кимса ҳибсга олинди.
«Бизга вазиятнинг ечими керак, биз адолат қарор топганига ишониб, тинч ухлашни истаймиз», – дейди ислом маркази директори Муҳаммад Умар.
Мазкур ҳодиса бу йил Блумингтон мусулмонлари бошига тушган ягона мусибат эмас – яқинда шу шаҳарлик мусулмон фаоли ва жамоатчилик арбоби Аҳмад Эйлу Сомалига амалий ташрифи чоғи терактдан ҳалок бўлган эди.

Юқорига