Ироқ хорижий компанияларни Курдистон билан алоқа қилишдан огоҳлантирди

Ироқ хорижий компанияларни Курдистон билан алоқа қилишдан огоҳлантирди

Ироқ нефть вазирлиги хорижий компанияларни Ироқ Курдистони билан нефть ва газ конлари бўйича бирон шартнома имзоламаслик кераклигидан огоҳлантирди, деб хабар беради РИА Новости.

«Айрим амалдорларнинг Ироқда ва унинг ташқарисида маъулиятсизлик билан қилган баёнотлари, шунингдек, хорижий компанияларнинг федерал ҳокимиятни ёки нефть вазирлигини хабардор қилмай Ироқ ҳудудида у ёки бу томонда шартномалар имзолаш ҳақидлаги гаплари Ироқнинг ички ишларига қўпол равишда аралашув, унинг миллий суверенитетини ва халқаро меъёрларни очиқ-ойдин бузиш деб баҳоланади», – дейилади баёнотда.
Ўз навбатида, Ироқ нефть вазири Жаббор ал Луайбий фақат федерал ҳукумат ва нефть вазирлигигина нефть ва газ конлари бўйича шартнома ҳамда битимлар имзолашга ҳаққи борлигини тасдиқлади.

Юқорига