Жанубий Корея мусулмон аскарларининг қаҳрамонлигини унутмайди

Жанубий Корея мусулмон аскарларининг қаҳрамонлигини унутмайди

Жанубий Корея Корея уруши давридаги Туркиянинг мададини ҳеч қачон унутмайди, деди «Анадолу» агентлигига Туркия – Жанубий Корея Ассоциацияси раҳбари, Сеулдаги Ханьянг университети антропология факультети ўқитувчиси, Ислом тарихи тадқиқотчиси Ли Хи Со.

«Жанубий Кореяда туркларни жуда яхши кўрадилар. Биз Корея уруши даврида турк аскарлари томонидан Жанубий Кореяни озод этиш учун қилинган қаҳрамонликларни унутмаймиз ва бу хотирани келгуси авлодларга ҳам етказишга интиламиз», – деди Ли Хи Со. Профессор Корея уруши даврида Жанубий Корея томонида 150 минг мусулмон турк аскарлари жанг қилганини эслатиб ўтди.
«Талай ёмон хулқ намунасини кўрсатган америкалик аскарлардан фарқли равишда турк аскарлари ўз қаҳрамонлиги ва жасорати билан инсонийлик сабоғини бердилар», – деди ассоциация раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, 1950–1953 йиллардаги Корея уруши даврида турк аскарлари билан боғлиқ биронта ҳам салбий ҳолат бўлмаган.
«Турк бригадаси кореялик етимлар учун мактаб очди, уларга таълим олиш имконини берди. Жаҳон тарихида бир давлат аскарларининг бошқа давлатда ўзларини бу қадар одамийлиги билан ажралиб тургани ҳақида бошқа биронта мисол йўқ. Турк мусулмон аскарлари томонидан намоён этилган қаҳрамонлик, меҳрибонлик ва ғамхўрлик таъсирида айрим кореяликлар Исломни қабул қилдилар, бу мамлакатимиз тарихида аввал ҳеч кузатилмаган ҳолат эди», – таъкидлади Ли Хи Со.
Профессор Туркия ва Жанубий Корея ўртасида муносабатларни келажакда янада мустаҳкамлаш лозимлигини айтди.

Юқорига