Масжид уйсизларни тўфондан сақлаб қолди

Масжид уйсизларни тўфондан сақлаб қолди

Ирландия сўнгги 50 йилда биринчи марта тўфонни кутиб олишга тайёрланаётганида маҳаллий масжид биринчилардан бўлиб ҳамюртларига бошпана таклиф қилди ва аҳолининг энг ожиз қатлами – уйсизларни хавфсизлик билан таъминлади.

Ирландия Ислом маданияти маркази номини олган масжид Офелия тўфони вақти барча уйсизларни қабул қилиши ҳақида эълон берди.
«Бу инсонпарварлик нуқтаи назаридан амалга оширишимиз мумкин бўлган ишларнинг энг озидир», – дейилади масжид матбуот хизмати баённомасида, деб хабар бермоқда Good News Network.
«Марҳамат, хавфсизликда бўлинг, айниқса тўфон кўтарилган маҳал ва ундан кейин. Оила аъзоларингиз ҳамда қўшниларингизнинг аҳволи яхшилигига амин бўлинг. Уй ҳайвонларингизни ичкарига олиб киринг ва чиқинди идишларингиз ҳамда бошқа нарсаларингиз кўчада қолиб кетмаганини текширинг», – тўфон пайти уйи борларга масжид шундай тавсиялар берди.
Масжид уйсиз ирландияликларга нафақат бошпана берди, балки хайрия дастурхони ҳам ёзди.

Юқорига