Истанбулда «Ислом саккизлиги» саммити иш бошлади

Истанбулда «Ислом саккизлиги» саммити иш бошлади

Истанбулда «Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг саммити иш бошлади.

«Ислом саккизлиги» (D-8) га Туркия, Бангладеш, Миср, Индонезия, Эрон, Малайзия, Нигерия ва Покистон давлатлари аъзодир. Бу йилги саммит мавзуси – «Ҳамкорлик ҳисобига имкониятларни кенгайтириш». Ташқи ишлар вазирларидан ташқари саммитда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Халил Иброҳим Акча, ИҲТ бош котиби Юсуф ибн Аҳмад Ал-Отаймен, Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги Ташкилоти бош котиби ўринбосари Тахмин Буржуўғли ва бошқалар иштирок этмоқда. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон мажлислардан бирида баёнот беришича, D-8 кенгаймоғи керак. Яна қайси мамлакатлар «Ислом саккизлиги» таркибига киритилиши мумкинлигини президент айтмаган.

Юқорига