«Уруш тортиб олган ҳамма нарсани қайтариш керак»

«Уруш тортиб олган ҳамма нарсани қайтариш керак»

Октябрь ойининг охирида Россиянинг «Солидарность» жамғармаси ходимлари Ливаннинг Бекаа водийсидаги суриялик қочқинлар легерларига жўнаб кетадилар.
«Ҳозир суриялик болалар бизнинг ёрдамимиз ва ғамхўрлигимизга муҳтож.

Ўтган йили биз қочқинлар лагерига 4000 та кўрпа ва матрацлар мажмуини келтирган эдик. Ўшанда сиз ўз хайрияларингиз эвазига 4000 кишини қутқариб қолдингиз, уларнинг ярмидан кўпи ёш болалар! Тасаввур қиляпсизми, агар сизнинг ҳамдардлигингиз, бағрикенглигингиз ва саховатингиз бўлмаганида, Ливан лагерларидаги 300 га яқин болалар қишдан чиқмаслиги мумкин эди», – дейилади жамғарманинг сайтида.
Яна қиш келяпти ва яна болалар қишдан эсон-омон чиқиши керак. Лагерда бўлганларнинг сўзларига кўра, суриялик болалар китоблар ва ўйинчоқлардан кўра кўпроқ кўрпалар ва матрацларни кутяптилар. «Агар уларга ёрдам берсак, бу болалар бир неча йилдан сўнг катта бўлиб, куч-қувватга тўлиб ўз ватанига қайтади ва биргаликда юртини оёққа қўяди. Янги Сурия қандай бўлади, суриялик болалар ўз Ватанини қандай истаклар ва мақсадлар билан янгитдан қуради, ўз келажакларини қандай кўради – буларнинг бари ҳозир бизга боғлиқ. Биз бу болалар учун энг муҳим нарсани – соғлом ва илмли авлод сифатида катта бўлиш имкониятини беришимиз мумкин», – дейилади «Солидарность» жамғармаси мурожаатида.
Жамғармада таъкидлашларича, қиш кириши билан чодирлардан иборат қочқинлар лагерида ҳаёт жуда қийинлашади. Ҳарорат ноль даражадан пастга тушиб кетади, тоғли ҳудудларда тунда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича –16 даражага тушиши мумкин. Одамлар болаларини қопларга ўраб бироз бўлса-да исиниш умидида гулхан атрофида тонг оттиришади. Иссиқ буюмлар эса болаларни бу дўзаҳдан қутқариши мумкин.
«Биз бутун дунё билан ҳамжиҳатликда Бекаа лагерида болалар учун мактаб қурдик. Китоблар ва дафтарлар сотиб олдик. Аммо бола совуқдан қалтираб турганда, ўқиш ва тараққиёт ҳақида қандай гап бўлиши мумкин? Лагерларда яшайдиган болалар иситилмайдиган чодирларда намликда доим касал бўладилар. Қиш кунлари улар илиқлик қидириб керосин олов атрофида эмас, парталарда ўтиришлари учун болаларга иссиқ кийимлар керак», – дея қўшимча қилишди хайрия жамғармасида.
Таассуфки, биз болаларга уруш тортиб олиб қўйган ҳамма нарсаларни қайтариб беролмаймиз. Аммо уларни қалбларимиз қўри билан иситишимиз ва қишда музлаб қолишларининг олдини олишимиз мумкин! «Октябрнинг охирида биз Бекаа водийсидаги қочқинлар лагерларига иссиқ буюмларни етказишимиз мумкин, қайтишда эса уларнинг табассуми ва юзлаб миннатдорлик сўзларини олиб келамиз!», – дейилади «Солидарность» сайтида.

Юқорига