«Ҳеч қачон юз бермаган Яқин Шарқ инқилоблари»

«Ҳеч қачон юз бермаган Яқин Шарқ инқилоблари»

Стивен Кук «The American Interest» нашри сайтидаги «Ҳеч қачон юз бермаган Яқин Шарқ инқилоблари» номли мақоласида қайд этишича, «араб баҳорига» оид демократия орзулари Яқин Шарқдаги беқарорлик даҳшатига айланди, деб ёзади «Telegraf.uz».

«Инқилоблар» беқарорлик ва зўравонлик ўсишига сабаб бўлган бошидаёқ кўплаб таҳлилчилар ҳавотирлар учун ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлаган эди. Улар Яқин Шарқда «демократияга йўл билан» барча давлатлар учун оғир кечаётган табиий жараён юз бераётганини қайд этганлар.

Шунга қарамай, Миср Францияга айланиб қолмади, ҳаттоки «араб баҳорининг» ягона «омад тарихига» айланган Тунис ҳам «Яқин Шарқ Польшасига» айланмади. Яқин Шарқни Ғарбий Европадан ажратиб турадиган мураккаб сиёсий, тузилмавий ва тарихий сабаблар туфайли Яқин Шарқдаги янги ҳақиқат кўпроқ инсоният тарихидаги энг ёмон даврларни эслатмоқда. Айтиш керакки, «инқилоблар» юз берган кўплаб давлатлар жорий сиёсий ва хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш учун эски қонунлар ва қоидаларни қайта тикладилар. Бундан ташқари, бир хиллилик масаласи янада долзарб тус олиб, минтақадаги араб ва турк сиёсий ўйинларида марказий ўрин эгаллади. Мазкур мафкуравий рақобат нафақат «демократиянинг мағлубияти», балки кўп минглаб одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келаётган этник зиддиятлар ва ақидапараст қарама-қаршиликларни авж олдирмоқда.

Юқорига