Россиядан велосипедда ҳажга кетганлар қайтиб келишди.

Россиядан велосипедда ҳажга кетганлар қайтиб келишди.

Россиядан велосипедда ҳажга кетганлар қайтиб келишди.

Доғистоннинг Ботлиҳ райони аҳолиси Ҳаж амалини адо этиб қайтган уч нафар ватандошларини кутиб олдилар. Улар Муқаддас шаҳарларга велосипедларда кетган эдилар, деб хабар беради marwa.ru.
3500 км лик масофани босиб ўтиш учун зиёратчилар май ойининг охирида йўлга чиққан эдилар. Каъбага етиб бориш учун улар Озарбайжон, Эрондан ўтиб, Бандар-Аббос бандаргоҳи орқали паромда Дубайга, ундан Маккага ўтишди.
Августнинг ўрталарида доғистонлик велосипед минган саёҳ зиёратчилар Маккага эсон-омон етиб келдилар. Миллионлаб диндошлари билан биргаликда Ҳаж амалларини адо этдилар.
Уйга қайтишда ҳам зиёратчилар велосипедлардан фойдаландилар.
Таъкидлаш жоиз, бундай узоқ масафодан Ҳажга велосипедда келиниши илк бора содир бўлди, аммо улар ўз йўналишларини яхшилаб белгилаб олишди, ўзларидан аввал велосипедда узоқ саёҳатга чиққанларнинг тажрибасини ўрганишди.

Юқорига