Яна бир исломофоб суд қилинмоқда

Яна бир исломофоб суд қилинмоқда

Озиқ-овқат супермаркети қўриқчиси Жеральд Уоллэснинг биргина телефон қўнғироғи уни умрининг охиригача қамоққа тушириши мумкин.

19 февраль куни Уоллэс Майами шаҳар масжидига қўнғироқ қилиб, шунақанги вайсадики, бунинг учун суд олдида жавоб беришига тўғри келди, деб ёзади IslamNews сайти Miami Herald га таяниб. Телефонда ёзиб олинган овозли хабарда Уоллэс «мусулмонларни, Қуръонни, Аллоҳни, Исломни ёмон кўраман», «мусулмонлар даҳшатли ва ношуд» деган, энг ёмони, у масжидни ер билан яксон қилиб, у ерга келганларнинг барини отиб ташлаш билан қўрқитган. Шу ҳафтада 35 ёшли исломофоб судда ўзининг айбини тан олди. Эркак телевизор орқали терроризм ҳақида берилган репортаждан ниҳоятда жаҳли чиқиб, аламини масжиддан олишга қарор қилганини айтди. Уоллэсга 17 январь куни ҳукм ўқилади, жазо эса жуда қаттиқ бўлиши мумкин – 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш ёки 250 000 доллар жарима тўлаш. Маълум қилинишича, айбланувчи аввал ҳам қўшмачилик учун қамоқда ўтириб чиққан.

Юқорига