Берлиндаги терактда Германия махсус хизматининг қўли бор

Берлиндаги терактда Германия махсус хизматининг қўли бор

Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия ери федерал полициясида ишлайдиган манба террорчи Анис Амрийни теракт қилишга гижгижлаган. Маълумки, бу терроорчи Рождество ярмаркаси пайти одамларни юк машинасида босиб кетган эди.

Бу Berliner Morgenpost газетаси ва RBB телеканали журналистларининг текшируви пайти аниқланди, деб хабар беради ОАВ.
Уларнинг маълумотига кўра, VP-01 (Vertrauensperson бўлса керак) кодли информатор ИШИД террорчилик гуруҳининг бош координатори Абу Валининг жангари гуруҳи аъзоларини Германияда террорчилик ҳуружини ташкиллаштиришга ундаган.
Ҳудуд контрразведкасининг ички докладида айтилишича, гап юк машинаси иштирокида теракт содир этиш ҳақида ҳам борган. Бу вазифа учун VP-01 махсус одам қидирган. Маълум қилинишича, VP-01 кўп вақтини Амрий билан ўтказган ва ҳатто уни уйига олиб келган.
Ҳудуд полицияси журналистларнинг хулосаларини шарҳламади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 19 декабрида Анис Амрий Германия пойтахтидаги Рождество ярмаркасига келган халойиқнинг устига юк машинасида бостириб борган. 12 киши ҳалок бўлган, 48 та одам жароҳатланган эди.

Юқорига