Толиблардан халос бўлган аёл Канадага келиб ҳам рўмолини ечмади

Толиблардан халос бўлган аёл Канадага келиб ҳам рўмолини ечмади

Асл канадалик, Толибонга қарашли Хаккани гуруҳи қўлида ҳибсда бўлган ва озод этилган аёл ватанига қайтгач канадаликларни лол қолдирди.

Жошуа Бойл ва унинг хотини Кейтлен Коулман жангари гуруҳ қўлида тутқунлик пайтлари тўрт фарзандни дунёга келтирдилар, улардан бири ота-онасининг кўз ўнгида жангарилар томонидан ўлдирилган. Шу ой оила Покистон ҳарбийларининг ҳаракати билан тутқунликдан озод этилди ва Канадага қайтарилди. Ғарбга қайтгач Коулман ва рафиқаси ташқи кўринишлари билан ватандошларини ҳайрон қолдирдилар – Жошуа Покистондаги ҳаёти давомида ўрганиб қолган соқолини олиб ташламади, Кейтлен эса муслималардек рўмол ўрашда давом этмоқда, деб хабар беради IslamNews сайти The Daily Mail га таяниб. Аммо эр-хотин Исломни қабул қилганлари ҳақида аниқ ишочли маълумот йўқ. Яқинда Кэйтлен тез ёрдамда касалхонага олиб келинди ва журналистлар у билан гаплашиш имконига эга бўлдилар – касалхонада ҳам аёл узун кўйлак ва рўмолда эди. Ҳозирча собиқ тутқун нега уйига қайтса ҳам шундай кийинишда давом этаётганини айтмади.

Юқорига