Пентагонда имом бўлиш осонми?

Пентагонда имом бўлиш осонми?

АҚШ армиясида минглаб мусулмон аскарлар хизмат қиладилар ва ҳарбий бурчларини диний фарзлар билан бирга оғишмай адо этишга интиладилар. 11 сентябрь кунги терактлар қурбонлари хотираси учун Пентагонда қурилган мемориал ибодатхонада эса доим азон овози янграб туради, деб хабар беради VOA News.

Довуд Агбере – Америка армиясининг мусулмон имомларидан бири. Унинг иш жойи Пентагоннинг ўзида, шу ерда у жамоат намозларини ҳам ўқиб беради. Агбере бошқа ҳарбийларга ўхшамайди. У ғарбий Африкадаги Гана республикасида туғилиб ўсган.

«Отам мени имом сифатида Гана армиясига киритмоқчи эди, кейин мен гринкард лотереясини ютиб олиб, Америка визасини қўлга киритдим», – деб ҳикоя қилади Пентагон имоми.

АҚШ армиясида хизмат қилиш даврида у Афғонистонда ҳам, Ироқда ҳам бўлди. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатларда америкалик аскарнинг исломга эътиқод қилиши доим ҳайратларга сабаб бўлган. Пентагон ходими сифатида имом Агбере америкаликларга Ислом ҳақида гапириб бериш ва уларнинг хато фикрларини йўққа чиқариш имкониятини бой бермайди.

Юқорига