Канададаги масжид роҳинжаларга ёрдам бериш учун зиёфат уюштиради

Канададаги масжид роҳинжаларга ёрдам бериш учун зиёфат уюштиради

Канада масжидларидан бири Бангладешдаги роҳинжа қочқинларига ёрдам бериш учун маблағ йиғиш ташаббуси билан чиқди.

Тандер-Бей шаҳри масжиди шу мақсадда 25 ноябрь куни Лейкхед университетида зиёфат уюштириб, ундан тушган маблағни қочқинларга жўнатмоқчи, деб хабар беради CBC.
«Биз ўз қарорларимиз ва амаллармиз учун ижтимоий масъулият ҳис этишимиз керак», – деди тадбир ташкилотчиларидан бири Жасра Раҳмат.
Шаҳар мусулмон жамоати Канада ҳукуматининг роҳинжаларга ёрдам бериш қароридан сўнг бу тадбирни ташкиллаштириш ташаббуси билан чиқди.
Масжид хайрия зиёфатига 80 та билет сотиб бир неча минг доллар маблағ йиғиш ва Мянмадаги диндошларига шу орқали ёрдам беришга умид қиляпти.
Яқинда Бангладешда бўлиб қайтган ва роҳинжаларнинг ҳалокатли аҳволини ўз кўзи билан кўрган инсон ҳуқуқлари фаоли Саима Жамолнинг зиёфат меҳмонлари олдида сўзга чиқиши кутилмоқда.

Юқорига