Хитой Саудия Арабистони билан яқинлашиш истагида

Хитой Саудия Арабистони билан яқинлашиш истагида

Хитой Саудия Арабистон қироллигини ўта муҳим стратегик шерик сифатида кўрмоқда. Хитой хукумати раиси Си Цзиньпин Саудия Арабистон қироли Салмон билан бўлган телефон мулоқот чоғида ҳатто минтакада содир булаётган воқеалар ҳам ўзаро ҳамкорликни кучайтирилишига туғаноқ бўла олмайди деб таъкидлади.

Хитой ва Саудия Арабистони стратегик шериклардир. Давлатлараро ишонч ва икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал тарзда ўсиб бормокда. Дунё ва минтакадаги холат қандай бўлишидан катъий назар Хитой Саудия Арабистон билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришда давом этади, деб Си Цзинпин нутқидан иқтибос келтиради Хитой ташки ишлар вазирлиги. Ўз урнида қирол Салмон "Риёз Хитой билан турли даражадаги идоралараро ҳамкорлигини чуқурлаштириш, Хитойнинг "Бир қамар бир йул" ва Саудия Арабистонининг "2030 йил сари" лойиҳаларини туташтириш хамда молиявий, энергетика ва бошка соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканлигини" таъкидлаб ўтди.

Юқорига