"Ийсони яхши кўраман, чунки мен мусулмонман"

"Ийсони яхши кўраман, чунки мен мусулмонман"

Киевнинг марказий кўчаси Крещатикда ноодатий чодир пайдо бўлди. Мусулмонлар барча ҳохловчиларга Ислом билан танишишни таклиф қилишмоқда.

Чодирнинг устида: "Ийсони яхши кўраман, чунки мен мусулмонман" деган ёзув бор. "Биз текинга китоблар беряпмиз. Хусусан рус тилидаги Куръонни олишингиз мумкин. Ислом дини яхши эканлигини исботлашга харакат қиляпмиз. Кўпчилик, мусулмонлар факат Муҳаммад соллалоху алайҳи васалламни тан олишади, Ийсо алайҳиссаломни эса билишмайди деган фикрда. Аммо, ишонинг бу ундай эмас", дейди Абдураҳмон исмли лойиҳа ташкилотчиси. Бу лойиҳанинг яна бир диққатга сазовор томони шуки, мусулмон фаоллари ҳамма қизиқувчиларга Ислом адабиётларини манзилларга бепул элтиб бериш хизматини хам йўлга қўйишган.

Юқорига