Россия Қрим билан Украина ўртасида девор қурмоқчи

Россия Қрим билан Украина ўртасида девор қурмоқчи

Украина билан Қрим ўртасида 50 км лик девор қурилмоқда, деб рус ОАВ ларига таянган холда хабар беради Yenicag.ru.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари бошқармасига кўра, бу девор Қримнинг хавфсизлиги учун зарур. Қрим яриморолининг чегарасидаги деворнинг қурилиши 2018 йилнинг июн ойигача тугалланиши кўзда тутилган. Хабарда ёзилишича, қурилиш ишлари 2018 йил биринчи яримида битказилади. Хавфсизлик хизматига кўра, қурилиш ишлари режа сосида амалга оширилмоқда. Хеч қандай тўхташ ва кечикишлар кузатилмаяпти. Қайд этилишича, девор қурилиши харажатлари 200 миллион рублдан ошиши мумкин.

Юқорига