Саудия Арабистони ва Исроил яширин алоқа ўрнатишган

Саудия Арабистони ва Исроил яширин алоқа ўрнатишган

Исроил билан Саудия Арабистонининг яширин мулоқотлари Эронга боғлиқ қўрқувлар туфайли юзага келган, дейди Исроил энергетика вазири.

Исроил энергетика вазири Ювал Штайниц мамлакат раҳбариятининг Саудия Арабистони билан яширин мулоқотлари фактини тасдиқлади.
Асли дипломатик алоқаларга эга бўлмаган бу икки давлатнинг яширин мулоқотлари Эронга боғлиқ қўрқувлар туфайли юзага келганини Исроил вазири маҳаллий радиога берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Кўпгина мусулмон ва араб давлатлари билан дипломатик алоқаларимиз бўлмгани ҳолда, яширин муносабатларимиз мавжуд. Биз бундан уяладиган томон эмасмиз. Уларни яширишдан қарши тараф манфаатдор. Биз учун, умуман олганда, бу борада муаммо йўқ, аммо Исроил нариги томоннинг талабларини ҳурмат қилади», – деди у.
Исроил ҳарбий кучлари бош штаби генерали Гади Айзенкот ўтган ҳафта Саудиянинг İlaf газетасига берган интервьюсида Тел-Авив Саудия Арабистони ва бошқа мўътадил араб давлатлари билан Эрондан таҳдидларни бартараф этиш масаласида тажриба алмашишга тайёрлигини маълум қилган эди.
«Саудия Арабистони ва Исроил ўртасида кўпгина умумий манфаатлар бор. Ҳудудда АҚШ президенти Дональд Трамп раҳбарлигида янги халқаро альянс яратиш имконияти мавжуд. Биз Эрон таҳдидини бартараф этиш учун йирик ва кенг миқёсли стратегик режага муҳтожмиз», – деди у.

Юқорига