Ироқда ИШИД устидан ғалаба шарафига парад бўлиб ўтади

Ироқда ИШИД устидан ғалаба шарафига парад бўлиб ўтади

9 декабрь куни Ироқда ИШИД устидан қозонилган ғалаба шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтади.

«РИА Новости»нинг Ироқ хавфсизлик органларидаги олий мансабли манбасига таяниб хабар беришича, Ироқ ҳукумати шу йўл билан мамлакат ҳудудида ИШИДнинг буткул йўқ қилингани ҳақида эълон қилмоқчи.
«Федерал полиция, армия ва халқ лашкарларидан иборат ҳарбий парад шанба куни бўлиб ўтади. Унда ИШИДга қарши ҳарбий амалиётлар тўхтатилгани ва террорчилик гуруҳи устидан ғалаба қозонилгани эълон қилинади», – деб ёзади агентлик ўз манбасига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, ИШИД устидан бутунлай ғалаба қозонилгани ҳақида илк бор Ироқ бош вазири Ҳайдар Ободий 21 ноябрь куни эълон қилганди.

Юқорига