АҚШ Россиядан Гутадаги оч болалар учун ёрдамни ўтказиб юборишини сўраяпти

АҚШ Россиядан Гутадаги оч болалар учун ёрдамни ўтказиб юборишини сўраяпти

АҚШ давлат департаменти Россиядан Асад тузумига босим ўтказиб, қамалдаги Шарқий Гута вилояти болалари учун озиқ-овқат ва дори-дармонларни ўтказиб беришини сўраяпти. Бу ҳақида Давлат департаменти воизи Назар Наорт маълум қилди.

«Шарқий Гутада вазият жуда оғир», – деди у.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳудудни мана бир неча йилдирки Асаднинг шафқатсиз тузуми қамал остида ушлаб турибди.
БМТнинг ўз назорати остида ҳудудга, ҳеч бўлмаса, болалар учун мунтазам гуманитар ёрдам йўлаги ташкил этиш ҳақидаги кўп сонли талаблари Асад ҳукумати томонидан эътиборсиз қолдириляпти. Фақат баъзи-баъзида, бир неча йилда бир марта тузум пиар учун бир-икки юк машинасини ўтказиб қўяди. Бу ёрдам узоғи икки ҳафтага етади, холос.
«Буларнинг бари, шубҳасиз, Кремлнинг тасдиғи билан бўляпти, худди Асаднинг бошқа шафқатсизликлари каби. Чунки Москванинг биргина танқидий гапи билан Асад исталган одамни исталган жойга киритиши мумкин. Аммо Ленинград блокадасини илоҳийлаштирадиган давлат Шарқий Қуддус аҳолисини очдан ўлдиришни маъқул кўряпти, худди уларнинг аждодларини нацистлар қирганидек», дейди Давлат департаменти воизи.
«Очликдан ўлаётган оилалар билан сиёсий ўйинлар ўйнаманг, у ерда урушни тўхтатинг, зўравонликка чек қўйинг ва ҳудудга БМТ инсонпарварлик ёрдами зудлик билан киритилишини таъминланг», – деди Москвага қарата Давлат департаменти вакили.

Юқорига