Европа парламенти Фаластин давлатини тан олишга чақиряпти

Европа парламенти Фаластин давлатини тан олишга чақиряпти

Европа парламенти «Европа Иттифоқи аъзолари томонидан Фаластин давлатнинг 1967 йилги чегаралар билан ва пойтахти Қуддус сифатида тан олиниши» нақадар аҳамиятли эканини урғулади.

Бу ҳақида Европа парламентининг Фаластин билан алоқалар бўйича доимий делегацияси раиси Неоклис Силикотис баёнот берди.
У Исроил инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни бошламагунча, у билан ЕИнинг ҳамкорлигини тўхтатишга чақирди. Силикотис, шунингдек, Фаластин халқи билан халқаро бирдамлик кунини байрам қилиш лозимлигини таъкидлади ва қўшимча қилди: «Бу кун биз фаластинликлар учун адолатга эриша олмаганимизни эслатиб туради».
Манба: Middleeastmonitor

Юқорига