Ногирон мусулмон имконияти чекланган одамларга иш топиб берди

Ногирон мусулмон имконияти чекланган одамларга иш топиб берди

Алмаз Ержан жамоат арбоби ва фаол сифатида Қозоғистонда машҳур.

Асатанда яшовчи 37 ёшлик бу инсон Ижтимоий-инновацион жамғарма ташкил этди, у орқали эса ўзига ўхшаш имконияти чекланган кишилар учун янги иш жойлари яратди.
Ержан ўнлаб ногиронларни маҳаллий тўқимачилик фабрикаларига ишга жойлаб қўйишга улгурди. Шунингдек, у ўз ишини очмоқчи бўлган ногиронлар учун лойиҳалар ишлаб чиқади ва ҳомийлар топади.
Таъкидлаш жоиз, Ержан соғлом туғилган. Аммо 22 ёшида унинг тишлари тўкила бошлади, кейин эса шифокорлар кальций етишмаслиги туфайли юзага келган суяк касаллиги ташхисини қўйдилар.
Касаллик ривожланиб, умуртқа поғонасининг қийшайишига ва бўғимларнинг деформацияланишига олиб келди. «Аввалига қўлтиқтаёқ билан юра бошладим, аммо бўғимлардаги оғриқлар кучайди. Ногиронлар аравачасига ўтиришга мажбур бўлдим», – дейди Ержан.
Унинг айтишича, ҳар қандай мамлакатда ногиронлар иш топишда қийналадилар, иш берувчилар эса имконияти чекланагн шахсларни ишга олиш бўйича квоталарни эътиборга олгилари келмайди.
«Қозоғистондаги минглаб ногиронларнинг манфаатларини ҳимоя қилгим келади, уларнинг муаммолари ва қизиқишларини ҳисобга олишни истайман. Ўзим аравачадаман ва бу муаммонинг нималигини ичдан яхши биламан», – дейди Алмаз Ержан ва давлат бу муаммога эътиборни кучайтириши лозимлигини таъкидлади.

Юқорига