Буюк Британия адашиб террорчиларни молиялаштириб қўйди

Буюк Британия адашиб террорчиларни молиялаштириб қўйди

Буюк Британия ҳукумати адашиб Сурия ҳудудида фаолият олиб бораётган террорчилик гуруҳини молиялаштириб қўйди.

ВВС нинг маълум қилишича, The Free Syrian Police лойиҳаси доирасида Сурия полициясига ёрдам учун йўналтирилган маблағ «Нуриддин Аз-Зинкий» номли террорчилик гуруҳи қўлига тушиб қолган. Ҳозирда Сурия мухолифати назорати остидаги Ҳалаб, Идлиб ва Дараъ шаҳарлари полициясининг малакасини ошириш ва қуроллантиришга йўналтирилган лойиҳалар вақтинчалик тўхтатилди.
Буюк Британия ҳукуматидан ВВС га маълум қилишларича, ёрдамни қабул қилиб олувчи ташкилот – Adam Smith International нинг террорчилик гуруҳлари билан алоқадорлиги текширилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, полиция офицерларидан айримлари террористлар томонидан тайинланган, пулни бевосита қабул қилиб олувчилар рўйхатида эса «ўлик жонлар», яъни ҳалок бўлган ёки тўқиб чиқарилган инсонлар номлари бор.

Юқорига