Костамону Турк дунёсининг маданий маркази бўлади

Костамону Турк дунёсининг маданий маркази бўлади

ТУРКСОЙ давлатлари маданият вазирларининг доимий кенгаши 35-мажлисида шундай қарор қабул қилинди.

Туркиянинг Костамону шаҳри 2018 йил турк дунёсининг маданий маркази бўлади. Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ)нинг доимий кенгаши 35-мажлисида шундай қарор қабул қилинди.
ТУРКСОЙнинг «Турк дунёси маданий маркази» ташаббуси ҳар йили у ёки бу шаҳарни турк дунёсининг маданий маркази деб белгилаш орқали унинг маданий тараққиётига эътибор тортиш ҳамда ўша шаҳарнинг мавқеини оширишда катта рол ўйнайди, деди мажлисда Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ҳусайн Яйман.
Вазир ўринбосари Туркиянинг Костамону шаҳри 2018 йилда турк дунёсининг маданий маркази этиб танланганидан мамнунлигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Туркия 2013 йил Эскишаҳарда ўтказганига ўхшаш турк халқлари фестивалини ТУРКСОЙ дастури доирасида яна бир марта ташкиллаштириш ниятида.
2018 йилда ТУРКСОЙ ташкил этилганига 25 йил тўлади, шу муносабат билан маданият ва туризм вазирлиги ҳамда барча манфаатдор ташкилотлар Туркияга келадиган меҳмонларни олқишлайдилар, деди Яйман.
Ўз навбатида, Костамону ҳокими Яшар Караденизнинг маълум қилишича, Костамону Онадўлининг энг қадамий шаҳарларидан бўлиб, етти минг йиллик тарихи бор.
Унинг сўзларига кўра, Костамону Туркияни дунёга танитиш учун энг мос шаҳардир.
«ТУРКСОЙ дастури доирасида ўтказиладиган тадбирлар келажак авлод ёдида қолади», – деди Карадениз.

Юқорига