Эрдўғон: Туркия Исроил билан дипломатик муносабатларни узиши мумкин

Эрдўғон: Туркия Исроил билан дипломатик муносабатларни узиши мумкин

АҚШдаги суд жараёни Туркияда конституциявий тартибни бузишга йўналтирилган.

Yenicag.Ru нинг «Анадолу»га таяниб маълум қилишча, Адолат ва тараққиёт партиясининг парламентдаги фракцияси мажлисида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон шундай деган.
Унинг сўзларига кўра, «17/25 декабрь» ишида (Туркия Вазирлар кабинетидаги коррупция ҳақида) шунга уриниш кузатилган эди.
«АҚШдаги суд жараёни худди шу мақсадга энди халқаро майдонда ҳам эришишга йўналтирилган. Айблов хулосасидаги фитна тўғрисида айтилган гаплар рост. Аммо бу фитна АҚШга эмас, Туркияга қарши қаратилгандир», – деди Эрдўғон.
Президент, шунингдек, PYD (РКК террорчилик ташкилотининг Суриядаги тармоғи) террорчилари мавзусини ҳам тилга олди.
«Яқин вақтда биз ушбу террорчилик ташкилотининг Суриядаги тармоғини бутунлай йўқотамиз. Шу пайтгача биз ўзимизга дўст тутган кучларнинг ходимларига зарар етказмаслик учун эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилаётгандик. Аммо АҚШдаги кимдир шундоққина биқинимизда террорчи давлатни тузишга уринаётган вақтда биз қўл қўвиштириб ўтира олмаймиз», – таъкидлади Эрдўғон.
АҚШнинг Исроил пойтахти дея Қуддусни тан олиш нияти ҳақида гапирар экан, президент Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га раислик қилаётган мамлакат ўлароқ Туркия бу вазиятни охиригача кузатиб боришини маълум қилди.
«Агар Вашингтон бу қадамни ташаласа, Туркия 5-10 кун ичида Истанбулда ИҲТ саммитини чақиради. Бундан ташқари, оқибатда Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни узиши мумкин», – деди Эрдўғон.

Юқорига