Қирол Салмон амалдорлардан бирини ишдан бўшатиб юборди

Қирол Салмон амалдорлардан бирини ишдан бўшатиб юборди

Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз аёллар либослари намойишида иштирок этгани учун юқори мансабли амалдорлардан бирини ишдан бўшатиб юборди.

Ушбу жанжалли намойиш 3 декабрь куни Ар-Риёдда кичик бизнесни ривожлантириш агентлиги томонидан ташкиллаштирилган тадбир доирасида ўтказилганди. Тадбирнинг очилиш маросимида Савдо ва инвестициялар вазирилиги маслаҳатчиси Ҳасан Ас-Сулаймон иштирок этди. Бошқарма бошлиғининг модалар намойишида иштирок этиши жамоатчилик томонидан ўта салбий муносабатларни келтириб чиқаргач, қиролнинг вазирлик маслаҳатчисини ишдан бўшатиш қарори эълон қилинди. Танқидчилар либослар намойишида модел қизлар подиумда ҳижобсиз юришгани ва бу ҳол ислом меъёрларига тамомила зидлигини таъкидлаганлар.
Ишдан бўшатилган амалдор ўз истеъфосини афсус билан қабул қилди ва мавзуга доир оммавий норозиликка ўзи ҳам ҳамфикр эканини Твиттерда билдирди. Амалдор умуман очилиш маросимида иштирок этмоқчи бўлиб боргани, у ерда ахлоқсиз намойиш ўтказилишидан бехабарлигини маълум қилган.

Юқорига