Туркиядаги диний жамғарма араканлик қочқинларга ёрдам беради

Туркиядаги диний жамғарма араканлик қочқинларга ёрдам беради

Жамғарма араконлик қочқинларга 11 мингта озиқ-овқат халтасини тақсимлаб берди.

Туркия диний вақфи (TDV) хайрия жамғармаси мамлакатдаги инсонпарвар ташкилотлар қаторида етакчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунгача ташкилот Бангладешдан паноҳ топган 150 минг араконлик мусулмон қочқинларга ёрдам кўрсатди.
Жамғарма Бангладешнинг Кокс-Бозор шаҳридаги қочқинлар лагерларида оғир шароитларда яшаётган араконлик мусулмонларга мунтазам ёрдам бериб келмоқда.
Инсонпарварлик ёрдами доирасида бугунги кунгача жамғарма ходимлари ва кўнгиллилар араконлик қочқинларга 11 минг халта озиқ-овқат маҳсулотлари, 7 минг халта гигиена воситалари, ошхона жиҳозлари, кийим-кечак ва 6125 та чодирлар тарқатдилар.
Бундан ташқари, 5,5 тонна гўшт ҳам улашилган.
Шунингдек, Туркия диний вақфи араконлик қочқинлар учун иккита масжид ҳам қуриб берди.
Жамғарма қочқинлар лагерларидаги санитарияга зид ҳолатлар билан курашмоқда. Унинг кўмаги билан лагерларда саккизта душ хоналари, сувли резервуарлар, бирданига 20 киши сиғадиган ювиниш хоналари қурилди.

Юқорига