БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши Мянма борасида резолюция қабул қилди

БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши Мянма борасида резолюция қабул қилди

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Мянмага доир резолюция қабул қилди. Уни 33 давлат ёқлаб овоз берди, 3 давлат қарши бўлди, тўққизтаси эса бетараф қолди.

Мажлис БМТнинг сайти орқали трансляция қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш роҳинжаларга қарши зўравонликларни қоралади ва Мянма ҳукуматини қурбонлар учун адолатни қарор топтиришга, шунингдек, текширувчилар ва инсонпарварлик ташкилотлари ходимларини Ракхайн штатига киритишга чақирди.
Мянма ва Бангладеш ҳукумтлари Бангладешдаги қочқинлар лагерларида яшаётган роҳинжа мусулмонларини ватанга қайтариш ҳақида ноябрнинг охирида келишув имзоладилар. Жараёнга ташқаридан БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссариати ва бошқа бўлинмалари вакилларини таклиф этиш кўзда тутилмоқда.
Ҳужатда ёзилишича, Мянмага фақат шу йилнинг 25 августидан кейин ва 2016 йилнинг 9 октябридан сўнг, яъни зўравонлик авжига чиққан паллаларда мамлакатни тарк этган қочқинларгина қайтишлари мумкин.
Бундан ташқари, қочқинлар ўз ихтиёрларига кўра қайтадилар ва улар Мянма резиденти бўлишлари лозим, жумладан, Бангладешда туғилган болаларнинг ҳам отаси, ҳам онаси Мянма резиденти бўлиши керак.

Юқорига