Исроил Фаластиндаги исённи бостириш учун сохта арабларни ишга солди

Исроил Фаластиндаги исённи бостириш учун сохта арабларни ишга солди

АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қароридан норози фаластинликлар намойишларини бостириш учун Исроил махсус хизмати «мистааравим» (сохта араблар)ни жалб қилди.

Ғарбий қирғоқда тобора авж олаётган норозилик намойишлари муносабати билан Исроил махсус хизматлари яна «мистааравим» (намойишларни бостириш учун фаластинликлар либосларини кийиб олган ҳарбийлар) кучларидан фойдаланишган. Тармоқда тарқалган видеороликларда намойишчилар орасида бўлган сохта араблар фаол фаластинликларни қўлга олиб Исроил ҳарбийлари қўлига топшираётгани акс этган. «Мистааравим» одатда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракат қилади ва бор-йўғи тошлар билан қуролланган ҳақиқий намойишчилардан фарқли равишда уларда ростмана ўқотар қурол бўлади.
Yenicag.Ru нинг маҳаллий ОАВга таяниб маълум қилишича, суратга олиш ишлари 2017 йилнинг 13 декабр куни Рамаллоҳ яқинида навбатдаги норозилик намойишини тарқатиш пайти амалга оширилган.
ЦАХАЛ махсус хизматининг маълумотларига кўра,тартибсизликда 400 га яқин араблар иштирок этган. Учта ташкилотчи қўлга олинган, улар орасида ёнувчи аралашма солинган шиша идишларни ирғитган бир кимса ҳам бор. Намойишчилардан бири оёғидан яраланган.
Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати томонидан тақдим этилган видеоёзув YouTube каналида эълон қилинган.

Юқорига