Меҳрибонлик уйларига ёрдам

Меҳрибонлик уйларига ёрдам

Британия мусулмонлари ташкилоти ёлғиз қолганларга қувонч улашди.

«Нур уюшмаси» фаоллари Нодим Ашфоқ ва Ирфон Иқбол Исломнинг касаллардан хабар олиш, катталарни ҳурмат қилиш ҳақидаги кўрсатмаларига амал қилган ҳолда, Престон шаҳар касалхонасининг болалар бўлимига ҳамда қариялар уйига ташриф буюриб, у ердаги болалар ва қарияларга совғалар тарқатишди.

«Бу эҳсон айнан Рождество арафасида жуда муҳим иш бўлди, чунки байрам кунлари ушбу одамлар ўзларини ёлғиз ҳис қилишади. Масалан, бу қарияларнинг қариндошлари уларни ҳафтада бир кунгина келиб, кўриб кетишади», деди Нодим, дея хабар бермоқда IslamNews сайти Lancashire Post нашрига таяниб.

Болалар касалхонаси васийлик фонди директори Карен Партингтон мусулмон фаолларига дарддан ва оғриқли муолажалардан азобланаётган кичик беморларга шодлик улашганлари учун миннатдорчилик билдирди.

Бундан ташқари, яқинда «Нур уюшмаси» ходимлари НодимАшфоқ ва Адам Келвик шаҳар газетаси таҳририятида онлайн матбуот анжумани ўтказиб, ўқувчиларнинг Ислом ҳақидаги саволларига жавоб беришди.

Юқорига