Сайёҳларга 82 та масжиди бор шаҳарни томоша қилиш тавсия этилмоқда

Сайёҳларга 82 та масжиди бор шаҳарни томоша қилиш тавсия этилмоқда

National Geographic журнали таҳририяти бутун дунё бўйлаб сайёҳлар учун энг қизиқ жойлар рўйхатини тузди.

Рейтинг муаллифлари биринчи ўринга Эфиопиядаги Харар шаҳрини қўйдилар. Бу ерга келишга журъати етган сайёҳлар 82 та масжидни томоша қилишлари, ажойиб қаҳвадан баҳраманд бўлишлари, шунингдек, тунда шаҳарга келадиган ва аҳоли томонидан овқатлантириладиган сиртлонларни кўришлари мумкин.
Рейтингда иккинчи ўринни Аргентинадаги Жужуй вилояти эгаллаган. Унинг асосий диққатга сазовор жиҳати – Кебрада-де-Умауака номли жуда гўзал водийси бўлиб, водий ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Рўйхатнинг учинчи қаторини мутахассислар Тбилисига бердилар: уларнинг фикрича, сайёҳлар меъморий услубларнинг ранг-баранглигини кўриш, хинкалидан татиш ва маҳаллий аҳолининг тилларда достон меҳмондорчилигига гувоҳ бўлиш учун ушбу шаҳарга келишлари керак.
Тўртинчи ва бешинчи ўринларни Австралиянинг Сидней шаҳри ва Мексиканинг Оахака штати эгаллаб турибди. Мутахассислар ўнталикка яна Вена, Гавайянинг Оаху ороли, Мальме, Иордания ва Дублинни ҳам киритган.

Юқорига