Туркия Фаластинга $10 млн маблағ ажратади

Туркия Фаластинга $10 млн маблағ ажратади

Молиявий маблағ Фаластиннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожи учун йўналтирилади.

Туркия Фаластининг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожланиши учун 10 миллион доллар ажратади, деб хабар бермоқда Туркия ҳукуматининг расмий нашри Resmi Gazetе.
Молиявий ёрдам Фаластиннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига, зарур харажатларни қоплашга ва бюджетни молиялашга, Ғазонинг эҳтиёжларини қондиришга сарфланади.
Ярим асрдан бери истилодаги Қуддус
Исроил ярим асрдан бери Қуддусни истило қилиб келади ва президент Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишидан сўнг бу истило янги босқичга кўтарилди.
Исроил Шарқий Қуддусни 1967 йилнинг 5 июнида босиб олган. 1980 йили Кнессет Исроил Қуддусни ўзининг ягона ва ажратиб олиб бўлмас пойтахти деб бир томонлама эълон қилиши ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Бунга жавобан БМТ ХК 478-сонли резолюция қабул қилиб, унда Исроилнинг Шарқий Қуддусни аннексия қилишини қоралади.
Халқаро ҳамжамият Шарқий Қуддусни Исроил истилоси остидаги ҳудуд деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, ҳозирча АҚШдан бошқа ҳеч бир давлат Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олмаган. Исроилни давлат сифатида тан олган барча мамлакатлар элчихоналари Тел-Авивда жойлашган.

Юқорига