Мянмада бир ой ичида 6,7 минг роҳинжа мусулмон роҳинжалар ўлдирилган

Мянмада бир ой ичида 6,7 минг роҳинжа мусулмон роҳинжалар ўлдирилган

25 август куни Мянма армиясининг Аракон штатида бошлаган ҳарбий амалиётларидан бир ой ўтгач, камида 6700 мусулмон роҳинжа қириб ташланган, деб хабар беради ВВС «Чегарабилмас врачлар» ташкилотининг Бангладешдаги қочқинлардан олган маълумотларига таяниб.

Ташкилот маълумотларига кўра, Араконда 25 августдан 24 сентябргача ўлган тўққиз минг араконлик мусулмонлардан 6700 нафари зўравонлик қурбони бўлгани эҳтимоли юқори.
Ўлганларнинг 69 фоизи ўлдирилган, тўққиз фоизи ёқиб юборилган, беш фоизи эса олинган жароҳатлар натижасида қурбон бўлган, дея хабар беради «Чегарабилмас шифокорлар». Ташкилот маълумотларига кўра, камида 730 нафар беш ёшга етмаган бола зўравонлик қурбонига айланган.
«Чегарабилмас шифокорлар» Мянмадан Бангладешга қочган қочқинлар сони 647 мингтани ташкил этади деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, ташкилот Араконда қолган аҳолига инсонпарварлик ёрдами жуда кам етиб бораётганини ҳам таъкидлайди. Араконда ҳарбий амалиётлар бошланганидан бир ой ўтиб Мянма армияси ўлдирилган мусулмонлардан 400 га яқини террорчи бўлганини айтмоқда.

Юқорига