БАА ва Саудия Арабистони ҳамкорликда криптовалюта ишлаб чиқишади

БАА ва Саудия Арабистони ҳамкорликда криптовалюта ишлаб чиқишади

БАА Саудия Арабистонининг марказий банки билан биргаликда икки мамлакат ўртасида чегаралараро пул ўтказмаларида қўлланиладиган криптовалюта ишлаб чиқмоқдалар. Бу ҳақида чоршанба куни БАА марказий банки раиси Муборак Рашид Ал-Мансурий маълум қилди.

Криптовалюта блокчейнга асосланган бўлади деди у ҳудудий молиявий конференцияда сўзлаган нутқида.
Аввароқ ҳар икки давлатнинг марказий банклари биткойн сингари криптовалюталарга нисбатан ишончсизлик билдирган эди, БАА марказий банки эса биткойнни расмий валюта деб тан олмаслигини билдирди. Июлда Саудия Арабистони марказий банки биткойнларни назорат қилиш имкони йўқлиги учун, улар билан савдога қарши кураш эълон қилинишидан огоҳлантирди.
Аммо чоршанба, 13 декабр куни Ал-Мансурий марказий банклар технологияни ўрганиб чиқмоқчи эканликларини маълум қилди. У биргаликдаги криптовалюта алоҳида мижозлар эмас, банклар томонидан қўлланилиши ва трансакцияларни янада самарали қилиши ҳақида айтди.
Эслатиб ўтамиз, ўн йил аввал БАА ва Саудия Арабистони Форс кўрфази мамлакатлари Ҳамкорлик кенгаши аъзолари бўлган олти мамлакат учун ягона валюта яратилиши эҳтимолини муҳокама қилгандилар, аммо БАА бу лойиҳани 2009 йилда тарк этган.
Лекин БАА ва Саудия Арабистони ўртасидаги дипломатик ва иқтисодий алоқалар бу йил мустаҳкамланди ва ўтган ҳафта БАА Саудия Арабистони билан иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий масалалар бўйича икки томонлама қўмита тузилиши ҳақида эълон қилди.

Юқорига