“Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди

“Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, Ўзбекистон Ислом академиясида ҳузурида 2 йиллик магистратура, 3 йиллик таянч докторантура ва 3 йиллик докторантура фаолият юритади.

Шунингдек, Академияда мустақил тадқиқотчилар учун масофадан ўқиш, тадқиқот ишларини мустақил олиб бориш имконияти яратилади, хориждан докторантлар ва тадқиқотчилар ўқиш ва амалиётга шартнома асосида қабул қилинади.

Магистратурага олий таълим муассасаларининг камида бакалавр даражаси дипломига эга бўлган, Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар ихтисослигига мос келадиган йўналишларни битирган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.

Академияда “Қуръон илмлари”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадис илмлари” ва “Калом илми” мутахассислиги бўйича магистрларни, шунингдек ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади.

Манба: Адлия вазирлиги

Юқорига