Инфографика – АҚШ ҳарбий бюджети унинг урушга тайёрланаётганини кўрсатмоқда

Инфографика – АҚШ ҳарбий бюджети унинг урушга тайёрланаётганини кўрсатмоқда

Пентагоннинг 2018 йил учун асосий бюджети $626 млрд ни ташкил этади.

АҚШнинг 2018 йилги мудофаа бюджети президент Доналд Трамп томонидан тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, бюджетнинг 692,1 миллиард долларига ҳарбий самолётлар, кемалар ва вертолётлар сотиб олиш, ракетага қарши мудофаа тизимини модернизация қилиш ва бу тизимни ҳамкорликда ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бундан АҚШ урушга жиддий тайёргарлик кўряпти деган хулосага келиш мумкин.
Трамп «АҚШнинг 2018 йилги миллий мудофаа эҳтиёжари учун бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади, қонун аввалроқ Вакиллар палатаси ва Сенат томонидан маъқулланган эди.
Қонунга кўра, Пентагоннинг 2018 йилги асосий бюджети 626 миллиард долларни ташкил этади, яна 65,7 миллиард доллар АҚШнинг хориждаги ҳарбий амалиётларига йўналтирилади.
АҚШнинг 2017 йилги мудофаа бюджети 639 миллиард долларни ташкил қилган эди. 2018 йил бюджети нафақат Россия ва Хитой омилларини, балки Эрон ва КХДРнинг ҳарбий таҳдидини ҳам ҳисобга олиб тузилган.
Трамп иннаугурациядан кейин дарҳол Пентагонга ташриф буюрган ва собиқ президент Барак Обама Америка армиясини молиялаштиришга етарлича эътибор қаратмаганини айтган эди. Ўшанда янги сайланган президент армияни қайта қуришни ваъда қилган ва Пентагонга унинг эҳтиёжларини аниқлаш буйруғини берган эди. Буларнинг бари келгуси йилги мудофаа бюджетида ўз аксини топди.
2017 йилда АҚШ Конгресси хориждаги ҳарбий амалиётларга 38 миллиард доллар ажратди. Келгуси йил бу рақам 65,7 миллиардгача ошади.
ИШИД билан кураш ниҳояланиб қолганига қарамай, АҚШ бу мақсад учун 2017 йилга қараганда 163 миллион доллар кўп маблағ ажратган.
АҚШ ҳукуматининг баёнот беришича, ИШИД устидан тўлиқ ғалаба қозонилгандан кейин Америка армияси Сурияни тарк этмайди, балки ўзини «Сурия демократик кучлар» деб номлаётган PYD/PKK террорчиларини қўллаш учун ҳудудда фаолиятини давом эттиради.
Конгресс Сурия ва Ироқдаги террорчилар билан курашни молиялаштириш ҳажмини оширгани АҚШнинг ИШИД билан урушни якунламоқчи эмаслигини билдиради.
Қўшма Штатлар Афғонистонга ёрдам учун 4,9 миллиард доллар ажратди, жумладан, аёл ҳарбийларни тайёрлашга 25 миллион доллар бермоқчи.

Юқорига