Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги мусулмонлар диний-маърифий маркази иш бошлади

Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги мусулмонлар диний-маърифий маркази иш бошлади

Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номидаги диний-маърифий марказ иш бошлади.

Мустақил нотижорат ташкилоти мақомидаги ушбу марказ Москва шаҳар, Мясницкая кўчаси, 30/1/2-уйда жойлашган бўлиб, Россия Федерацияси адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган.
«Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги мусулмонлар диний-маърифий маркази» деб номланган ушбу илм-маърифат маркази шайх ҳазратларининг улкан илмий меросини Россияда яшовчи юртдошларимиз, ватандошларимиз ҳамда россиялик мўмин-мусулмонларга етказиш билан шуғулланади. Марказнинг фаолияти устозимизнинг китоблари ва улар асосида тайёрланан медимаҳсулотларни тарқатиш, шунингдек, мазкур китоблар асосида тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ, руҳий тарбия ва бошқа илмлар бўйича дарслар олиб боришдан иборатдир.
Аллоҳ таоло ушбу марказнинг фаолиятини бардавом қилсин, барчамиз учун манфаатли қилсин, бу хайрли ишга ҳиссаси қўшилган ва қўшилаётган барча азизларимизга куч-қувват, ғайрат-шижоат ато этсин, устозимиз шайх ҳазратларини бу каби садақаи жория ҳам манфаатли илмларнинг ажру савобларидан то қиёматгача баҳраманд айласин!

Юқорига