Ҳиндистон сафари

Ҳиндистон сафари

Ҳиндистон сафари

Барчамизга маълумки, устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2014 йили Ҳиндистонга сафар қилиб, Керала штатида жойлашган «Сунний маданият маркази»да меҳмон бўлган эдилар, марказ раҳбари Абу Бакр Аҳмад Мусаляр ҳазратларининг мезбонлигида марказнинг фаолияти билан танишиб, бу ерда ташкил қилинган университет талабаларининг битирув маросими ва бошқа тадбирларда иштирок этиб қайтган эдилар.

Устозимизнинг вафотларидан кейин Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари илмий-амалий ҳамкорликни давом эттириш мақсадида яна бир гуруҳ юртдошларимизни марказга, мавлид тантаналарида иштирок этишга таклиф қилган эдилар. Ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтган ушбу сафар ниҳоясида бу каби дўстона муносабатларни келгусида ҳам давом эттириш кўзда тутилган эди. 

Бу йил Абу Бакр Аҳмад Мусаляр ҳазратлари юртдошларимизни «Сунний маданият маркази»нинг 40 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарига таклиф қилдилар. Ушбу таклифга биноан 4 январь куни шайх ҳазратларининг бир гуруҳ шогирдлари – Исмоилжон Муҳаммад Юсуф, Муҳаммад Айюбхон Ҳамидуллоҳ, Нодирбек Хидиров, шунингдек, Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддин ва яна бир неча вакилларимиз Ҳиндистон сафарига отландилар.

«Сунний маданият маркази» кенг кўламли, кўп тармоқли фаолият олиб бораётган етакчи исломий ташкилотлардан бири бўлиб, марказ қошида ташкил этилган университетда диний фанлар билан бир қаторда дунёвий илмлар ҳам ўқитилади. Университетда 20 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади, эркак ва аёллар учун алоҳида ётоқхона, ошхона ва бошқа барча керакли шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Талабалар орасида чет эллардан келиб ўқиётганлар ҳам кўп. Шунингдек, марказ қошида тиббиёт маркази, бир неча хайрия ташкилотлари, жумладан, етимпарварлик шуъбаси ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

Юқорига