Исломофоблар қилмиши учун жавоб беради

Исломофоблар қилмиши учун жавоб беради

АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари икки мусулмон полициячи эътиқоди учун камситилганидан жиддий хавотирга тушди.

Икки Нью-йорклик мусулмон полициячи ишхонадаги жавончаларини очганларида, у ерга ҳақоратли сўзлар ёзилгани ва исломофоб руҳдаги суратлар ёпиштириб кетилганини кўрдилар. Бу ҳақида IslamNews сайти New York Daily News нашри маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Нью-Йорк полицияси бошқармасининг ички ишлар бюроси ушбу ҳолат юзасидан текширув бошлади, воқеа нафрат туфайли содир этилган жиноят деб таснифланиши мумкин. Текширув айни турдаги жиноятларга ихтисослашган махсус бўлим томонидан олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоиз, Нью-Йорк полициясида мингдан ортиқ мусулмон хизмат қилади, улар орасида ҳижобли полициячи аёллар ҳам бор.

Юқорига