АДЛ Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши ҳақидаги қарорни бекор қилишга уринмоқчи

АДЛ Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши ҳақидаги қарорни бекор қилишга уринмоқчи

Араб давлатларининг ташқи ишлар вазирлари Фаластинни пойтахти Шарқий Қуддус бўлган алоҳида давлат сифатида тан олишга чақирди.

Бу билан улар АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш ҳақидаги шов-шувли қарорини бекор қилишга эришмоқчи.
Иордания Ташқи ишлар вазири Айман Сафодий Миср, Марокаш, Саудия Арабистони, Амирликлар ва Фаластин вакилларидан таркиб топган махсус қўмита йиғилишини ўтказиб, Доналд Трампнинг декабрдаги шов-шувли қарорини муҳокама қилди.
Қўмита Трампнинг баёнотидан бир неча кун ўтиб, яъни 9 декабр куни ташкил этилган эди.
«Араб давлатлари лигаси бу қарорга қарши БМТнинг халқаро резолюцияси воситасида курашади, биз Фаластинни 1967 йилги чегаралари билан ва пойтахти Қуддус сифатида тан олинишига эришишимиз керак», – деди Сафодий.
Al Jazeera нинг хабар беришича, араб давлатлари раҳбарлари Фаластиннинг келажаги учун халқаро ҳамжамиятга қаттиқроқ босим ўтказиш керак деб ҳисоблайди.

Юқорига