ЮНИСЕФ Исроил армиясини «қора рўйхат»га киритади

ЮНИСЕФ Исроил армиясини «қора рўйхат»га киритади

БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Исроил мудофаа армияси(ЦАХАЛ)ни болалар ва ўсмирларга нисбатан жиноятлар содир этган қуролли ташкилотлар рўйхатига киритмоқчи.

Бунга Military Court Watch нодавлат ташкилотининг доклади асос бўлди. Ташкилот вакиллари исроиллик ҳарбийлар томонидан қўлга олинган 70 нафар фаластинлик болалар билан суҳбатлашганлар.
12–17 ёшлар оралиғидаги 2-3 ўсмирнинг сўзларига қараганда, уларга нисбатан исроиллик ҳарбийлар томонидан зўравонлик қилинган ва болалар жисмонан таҳқирланган.
Эслатиб ўтамиз, ЮНИСЕФнинг қора рўйхати Боко Ҳарам, ИШИД, Толибон ва Ал-Қоида каби террорчи ташкилотлардан таркиб топган.

Юқорига