Мянма ҳарбийлари рохинжа мусулмонларини ўлдирганинлигини тан олди

Мянма ҳарбийлари рохинжа мусулмонларини ўлдирганинлигини тан олди

Мьянма армиясининг аскарлари 10 та рохинжа мусулмонини ўлдирганлигига иқрор бўлганидан сўнг Amnesty International халқаро ҳуқуқ ҳимоя қилувчи ташкилоти Мьянмада инсон ҳуқуқлари поймол этилганини мустақил тарзда тергов қилишга чақирди.

Жасадлар 2017 йил декабрь ойида Инн Дин қишлоғи ёнидаги умумий қабрдан топилган. Шу ҳафта Мьянма армия бош қўмондони Мин Аунг Хлаинг қўл остидаги аскарлари “исёнчилар” деб 10 бегуноҳ кишини ўлдирганлигини тан олгани ҳақида расмий баёнот берди.
Amnesty International минтақавий раҳбари Джеймс Гомез сўзларига кўра, ҳарбийларнинг мислсиз иқрори умид учқунларини пайдо қилди. Аммо бу оммавий қирғинбаротнинг бир учи холос”, деб Al Jazeera ҳабар беради.
Ҳарбийларнинг айтишича, “Калтак ва қиличлар билан қуролланган 200 та бенгал террорчи ҳужумидан сўнг улардан 10 таси асирликка тушган. Асир террорчиларни полиция маҳкамасига олиб бориш имкони йўклигидан хабар топган аскарлар уларни ўлдиришга қарор қилишган”, деб бўлиб ўтган воқеага изоҳ берди армия штабининг вакили.
Мьянма ҳарбийларининг зўравонликларига қарши чиққан барча норозиларни “бенгал террорчилари” деб аталаётгани боис рохинжа фаоллари армия штабининг иддаоларни асоссиз деб топган.

Юқорига