"Ҳилол" нашриёти китоб ярмаркасида

"Ҳилол" нашриёти китоб ярмаркасида

Кеча 13 январ куни Тошкентдаги Ёшлар ижодиёт саройида 14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва Ахборот агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилди. Унда республикамизда фаолият олиб бораётган "Ўзбекистон", "Ўқитувчи", "Шарқ", "Академнашр", "Янги аср авлоди" каби ўндан ортиқ йирик нашриётлар ўз китоблари билан иштирок этди.
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган "Ҳилол" нашриёт матбааси ҳам бу тадбирда китобхонлар кўнглидан жой олиб улгурган ҳамда янги нашрдан чиққан китобларини намойиш этди.
Кейинги йилларда юртимизда илм-фан, маданият ва маърифат соҳаларига қаратилаётган катта эътибор нашриётлар ишига ҳам ижобий таъсир кўрсатгани сир эмас. Бугунги кунда мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган экан, мақсад қилиб қўйилган улкан ўзгаришларга эришиш учун янгича фикрлайдиган авлодни тарбия қилиш, олдимизда турган муаммоларга янгича ёндаша оладиган мутахассислар тайёрлаш асосий вазифаларимиздан биридир. Бунинг учун эса илм-фан ва ўз-ўзидан китобга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз зарур. Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган китоб ярмаркаси ҳам ана шу йўлдаги қадамлардан биридир.

 

Юқорига